Norma’нинг ёзишича, тартибга солиш тизимини баҳолаш (ТСТБ) − лойиҳа қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ)нинг тартибга солиш мақсадларига эришилганини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
ТСТБ тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:
а) 2022 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади:
- хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
- рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартлар жорий этишни;
- юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
- хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференциялар белгилаш, шунингдек янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқлар беришни;
б) 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
НҲҲ лойиҳалари қуйидаги тартибда ТСТБдан ўтказилади:
1) тадбиркорлик фаолиятига, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳаси ишлаб чиқилганда, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ, ТСТБ бўйича ҳисобот тайёрланади;
















