Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон “Қизилқумнодирметаллолтин” концерни ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш тартибини белгилайди.
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлар ҳудудларидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Муайян давр ишлаганлик учун белгиланган миқдордаги ойлик тўловлар тўлаш ҳуқуқи ходимлар бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлашни бошлаган вақтдан бошлаб юзага келади.
Мисол учун, ходим 2000 йилнинг 1 июлидан ишга қабул қилинган ва 2000 йилнинг 1 июлдан унга муайян давр учун ставка (оклад)нинг 0,25 фоиз миқдорида ойлик ҳақ тўланади.
Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври;
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин амалдаги қонунчиликка асосан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган давр.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.
Бунда мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларидан ташқари) иш, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.















