Ўзбекистон | 15:19 / 02.04.2021
27016
2 дақиқада ўқилади

Вазир ўринбосари хитой-ўзбек вакцинаси билан эмлангач юз бериши мумкин бўлган таъсирлар ҳақида гапирди

АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эмланган шахсда 95-97 антитаначалар ҳосил қилишини маълум қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳам ушбу вакцинани яратилишида хитойлик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб келди. Хитойда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дастлабки синов босқичлари муваффақиятли ўтказилгани боис унинг сўнгги — учинчи клиник синов босқичлари Ўзбекистонда ўтказилди.

Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, олиб борилган таҳлил ва ўрганишлар вакцина — мутлақо хавфсизлигини ҳамда уни қабул қилган инсонда 95-97 фоиз антитаначалар шаклланишини кўрсатган.

«Ушбу вакцинани шахсан ўзим ҳам биринчилардан бўлиб 23 ноябрда биринчи дозани олдим. Ундан кейин оила аъзоларим орқали синовдан ўтказганмиз. Синовда қатнашган 7 минг кишининг ҳеч бирида ҳеч қандай ножўя таъсири сезилмаган.

Баъзи ҳолатларда тана ҳарорати 37 даражага чиқиши мумкин ёки аллергик таъсирлар сезилиши мумкин, укол қилинган жойлар қизариши мумкин, бироқ бундан қўрқмаслик керак, 2-3 кунда ўтиб кетади.

Коронавирусни енгиб ўтишнинг ягона йўли — вакцина қабул қилиш. Шу боис, аҳолини вакцинация жараёнида фаол иштирок этишга чақираман», деди вазир ўринбосари.

Мавзуга оид