«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туриши, ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво 15-17 даража илиққача, шимолий ва жанубий ҳудудларда 20-25 даража иссиққача кўтарилади.
6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18-20 даража иссиққача кўтарилади ва меъёрий қийматларга яқинлашади.
7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23-26 даража иссиққача, шимолда ва жанубда 27-32 даража иссиққача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага кўпдир.
5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида, 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.












