Самарқандда танишининг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд шаҳрида танишининг суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга А. исмли шахс ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Самарқанд шаҳар Тараққиёт кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган таниши Ф.В. унинг расмларини интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитаётганини баён қилган.
У, Ф.Б. суратларни тарқатмаслиги эвазига ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганини билдирган.
Аризага асосан, 2021 йил 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ф.В. ариза муаллифидан 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
13:34 / 13.10.2024
Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди
22:40 / 26.09.2024