Давлат активларини бошқариш агентлиги президент фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган 8 та давлат объектини оммавий савдога чиқарди.
Активларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Улар қуйидагилар:
- «Пойтахт» бизнес мажмуаси. 14 қаватли бино, майдони 34 минг квадрат метр. Бинода халқаро конференциялар ва бизнес форумлар ўтказиш мумкин.
- «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси. 1,2 гектар ер майдонига эга. Ундан маъмурий бино ва офис сифатида фойдаланиш мумкин.
- «Маъмурий бино» (Собиқ Республика биржа маркази). Умумий майдони 1,1 гектар. Бинода савдо, хизмат кўрсатиш ва томоша концерт фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.
- «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси. Ер майдони 4,1 гектар. Мажмуада 120 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ва савдо маркази фаолият олиб бормоқда.
- «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси. Ер майдони 0,6 гектар. Отелда 58 та хона ҳамда 5 та алоҳида коттежлар бор.
Қолган 3 та давлат активи Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, улар йил давомида ишлайди ва тайёр бизнес шаклида инвесторларга таклиф этилмоқда.
- «Белдирсой» дам олиш маскани. Ер майдони 46,1 гектар. Оромгоҳ 78 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ва 16 та коттеждан иборат.
- «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ. Ер майдони 5,9 гектар. 110 кишилик 8 та коттеж, конференц зал, мини футбол майдончаси, сузиш ҳавзалари бор.
- «Сижжак» дам олиш маскани. Ер майдони 5,4 гектар. Ресторан, кинотеатр, қишки боғ, бар, сауна, спорт заллари, очиқ ва ёпиқ сув иншоотлари, коттежларни ўз ичига олади.





















