Кўп функцияли Nest One мажмуаси янги ноёб акцияга старт берди. 2021 йил апрель ойидан бошлаб Nest One Smart'да кўчмас мулкни жуда рамзий миқдордаги бронь қилишда, Nest One аҳолисига келажакда тақдим этиладиган, янги даражадаги фаровон ҳаёт тарзини бугунги кунда ҳис қилиш имконияти тақдим этилмоқда. Nest One'даги ҳаёт — бу, Ўзбекистон учун мутлақо янги ҳаёт тарзи. Бу, бутун йил давомида “All Inclusive” шартлари асосида меҳмонхоналар даражасида яшаш концепциясидир.

Тафсилотлар учун ҳозирнинг ўзида веб-шаклни тўлдиринг ёки Сотув офисига ташриф буюринг.

Nest One Smart ўзи нима?

Nest One Smart лойиҳасини яратишда жамоа энг яхши сармоя нима бўлиши мумкинлиги борасида кўп ўйлар эди. Smart — бу, 23 қаватли бинода жойлашган 1+0 ва 1+1 «Ақлли уй» инфратузилмасига эга ихчам, функционал, дераза ортида ажойиб манзарали кўринишга эга шинам хонадонлар. Бу, ҳашамат ва фаровонлик квадрат метрда ўлчанмаслиги ҳақидаги тушунчанинг янги концепциясидир, чунки хонадон сотиб олиб, сиз ўз эҳтиёжларингизга мувофиқ барча қулайликларга эга бўласиз, мажмуанинг барча имтиёзларидан фойдаланасиз, шунингдек, хонадоннинг майдонини 5000 квадрат метргача кенгайтириш имкониятига эга бўласиз.

Акциянинг моҳияти нимада?

Махсус таклиф Nest One'нинг келажакдаги аҳолиси бугуннинг ўзидаёқ Nest One Smart'да уларни кутаётган ҳаёт билан таниша олишлари учун ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу қулайлик ва шинамлик даражаси фақат меҳмонхона мажмуалари томонидан тақдим этилади. Шунинг учун, келажакдаги аҳоли Nest One'да яшаш даражасига имкон қадар яқинлаштирилган «барчаси киритилган» шартлари асосида тўлиқ бир кун яшаб кўришлари учун таклиф этиладилар. Smart'да кўчмас мулкни бронь қилишда жуда рамзий тўлов эвазига бир кун Hilton Tashkent City меҳмонхонасида, Nest One қурилиш майдонига қараган ҳашаматли люкс апартаментлар ва бошқа кўплаб имтиёзлар тақдим этилади, улар тафсилотлари билан сизни Сотув офиси менежерлари яқиндан таништирадилар.

«Ҳаммаси киритилган» концепцияси нимани англатади?