Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.
15 ноябрда охирги йиллардаги энг шов-шувли лойиҳа – кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилиши якунланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Nest One мажмуаси алоҳида экотизим сифатида ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб маназараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.
Ўзбекистондаги илк осмонўпар турар жой биноси баландлиги 267 метр, элликдан ортиқ қаватдан иборат. Бино 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетондан, мингдан зиёд инсоннинг туну-кун қилган меҳнати эвазига қуриб битказилди.

Замонавий ва хавфсиз
Тантанали тадбир Nest One муассислари, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва Ozguven асосчиси Озгур Онур Озгувеннинг қутловлари ва табрик сўзлари билан бошланди. Улар бундай оламшумул лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келганлари, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетганлиги, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўта олганлари ва зиммаларидаги мажбуриятни фахр билан адо этганлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Анъанавий очилиш маросими сўнггида Муродхон Назаров тадбир ташкилотчиларидан Ўзбекистон мадҳияси ижро этилишини сўради.
Осмонўпар бино қурилиши 2019 йилда бошланди ва бугунги кунда Nest One – бу “Орзулар амалга ошадиган маскан”дир. Осмонўпар илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини уйғунлаштиради, барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга. Иморатда энг сўнгги жаҳон технологиялари қўлланилган ва бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири саналади. Ёнғин хавфсизлиги барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда лоийҳаланган.

Бинонинг ташқи фасадини безашда ўтга чидамли материаллардан фойдаланилган. Бинонинг ички тарафида энг замонавий тутун сезиш тизими ўрнатилган, сезгир датчиклар туфайли у саноқли сонияларда муаммо ҳақида сигнал йўллайди ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимини ишга туширишга буйруқ беради. Эвакуация йўллари вентиляция тизимининг оқилона режалаштирилгани ва маконнинг герметиклиги туфайли тутун тўлиб қолишидан пухта ҳимояланган. Бинода ёнғинга қарши лифтлар, авариявий ёритиш тизими кўзда тутилган, авариявий электр энергияси генераторлари ўрнатилган.



















