АҚШда тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари сабабли Johnson & Johnson вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб туриш тавсия қилинди
Қайд этилишича, тромбознинг бу турини даволаш оддий ҳолатлардагидан фарқ қилади.
АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари назорати бошқармаси (FDA) тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари сабабли Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашни тўхтатиб туришни тавсия қилди.
«AҚШда J&J вакцинаси билан 6,8 миллион дозадан ортиқ эмлаш амалга оширилди. Касалликларнинг олдини олиш маркази (CDC) ва FDA эмлашдан сўнг оғир турдаги тромблар пайдо бўлиши билан боғлиқ олтита ҳолатни ўрганмоқда», — дейилади бошқарма твиттерида.
Қайд этилишича, тромбознинг бу турини даволаш оддий ҳолатлардагидан фарқ қилади.
Касалликларнинг олдини олиш маркази ушбу ҳолатларни ўрганиш ва эҳтимолий хатарини баҳолаш учун маслаҳат қўмитаси йиғилишини ўтказади.
Аввалроқ AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларда тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари кузатилганди. Қатор мамлакатлар бу вакцинадан фойдаланишдан воз кечган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
21:03 / 20.08.2021
Johnson & Johnson бош директори йил охирида истеъфога чиқади
21:09 / 14.06.2021
АҚШда Johnson & Johnson’нинг 60 миллион доза вакцинаси йўқ қилиб юборилади
18:10 / 29.05.2021