Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Honor янги Play 5T Life смартфонини тақдим этди
Смартфон 6 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга. У 27 апрелдан Хитойда сотувга чиқади.
Honor компанияси MediaTek Helio P35 платформасига қурилган янги Play 5T Life смартфонини тақдим этди.
Смартфон 27 апрелдан Хитойда сотувга чиқади. Унинг нархи 200 доллар атрофида.
Қурилма 8 ядроли ARM Cortex-A53 процессори ва IMG PowerVR GE8320 график процессори билан жиҳозланган. Смартфон 6 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга. Аккумулятор сиғими 5000 мА/с.
Смартфон 6,6 дюймли HD+ дисплей ва 8 мегапикселли олд, 13 мегапикселли орқа, 5 мегапикселли кенг бурчакли камера ва 2 мегапикселли макрообъективга эга. Бармоқ излари сканери смартфоннинг ўнг қиррасида жойлашган.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026