Китобдаги меҳрибонлик уйи раҳбарлари ишдан бўшатилди
«Болалар жуда ёмон шароитда яшамоқда» — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Китобдаги меҳрибонлик уйи ҳақида» сарлавҳали мақолага Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, Меҳрибонлик уйи 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, мослаштирилган биноларда жойлашган, 125 ўринга мўлжалланган.
Унда 65 нафар (шундан қизлари 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафари чин етимларни ташкил этади.
Муассасада тиббиёт, стомaтология, беморларни алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали эканлиги, болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун муассасада етарли шароитлар мавжуд эмаслиги, мебеллар эскирганлиги, соғлом овқатлантиришдаги камчиликлари, овқатланиш меъёрларига амал қилинмаганлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган.
Ҳолат юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараган Меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ўз лавозимларидан озод этилган.
П/С: Муассасага охирги марта қачон маблағ ажратилган? Раҳбарлари лавозимидан озод этилганига ажратилган маблағларни жойида ишлатилмагани ва мебеллар талон-торожи сабабмикан? Ёки бошқа сабаб ҳам борми? Ушбу саволлар муносабатда очиқланмаган.
Мавзуга оид
19:16 / 04.04.2023
“Меҳрибонлик уйидаги муҳит бўйича олдинроқ тегишли органларга маълумот берганмиз” – Миллий гвардия масъули
15:16 / 17.05.2022
Болалар намойиш уюштирган 21-сон Меҳрибонлик уйи директори ишдан бўшатилди. Прокуратура жиноий иш қўзғатган
21:06 / 21.04.2022
21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирди – вазирлик муносабат билдирди
15:41 / 21.04.2022