Самарқандда АТБ «Агробанк» ходимлари фермерларнинг пулларини бошқа ҳисобга ўтказиб зарар етказган
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида банк филиали томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилган. АТБ «Агробанк» ходимлари фермерларнинг пулларини бошқа ҳисобга ўтказиб, уларга моддий зарар етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Челак филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Б.Н. ва бошқалар тумандаги 14 та фермер хўжалигини хабардор қилмасдан, уларнинг банк ҳисобрақамларидаги жами 129,7 миллион сўмни «S.» фермер хўжалиги ҳисобрақамига ўтказгани аниқланган.
Бу билан улар «S.» фермер хўжалигининг банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплашга йўналтириб, фермер хўжаликлари манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
17:19 / 02.04.2024
“Ишлайдиган одам йўқ, сув кам” – америкалик фермерлар сунъий интеллектдан фойдаланяпти
20:54 / 28.02.2024