Европа давлатлари ўртасидаги кескин музокаралардан сўнг Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен баҳсли "Mercosur келишуви"ни имзолашни январь ойига қолдирди.
"Mercosur келишуви" – Европа Иттифоқи ва Аргентина, Бразилия, Парагвай ҳамда Уругвай ўртасида эркин савдо ҳудудини яратишни кўзда тутадиган йирик битим. Бироқ европалик фермерлар нарх ва ишлаб чиқариш амалиётлари бўйича Лотин Америкасидан келадиган арзон маҳсулотлар адолатсиз рақобатга олиб келишидан хавотирланмоқда.
Савдо келишуви шу кунларда Евроиттифоқ саммитининг асосий мавзусига айланган. Фон дер Ляйен аъзо давлатлар қўлловига эришгач, 20 декабрь куни имзолаш маросими учун Лотин Америкасига боришни режалаган эди. Аммо зарур тасдиқ бўлмагани сабабли маросим энди ўтказилмайди.

18 декабр куни Брюсселдаги йиғилишда Италия бош вазири Жоржия Мелони қўшимча вақт сўраганидан сўнг Еврокомиссия савдо келишувини имзолашни кечиктирди. Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган.
Битим тарафдорлари жараён яна издан чиқиб кетмаслигига умид қилмоқда. Шу билан бирга, бу битимни фаол қўллаб-қувватлаётган Германия ва Испания кечикишдан норози бўлмоқда.
Кимлар бу келишувга рози бўлмаяпти?
Франция ва Италия ўз фермерлари учун кучлироқ ҳимоя кафолатларини таъминлаш мақсадида кечиктиришни талаб қилиб келмоқда.

Бразилия президенти Лула да Силва Италия бош вазири билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Жоржия Мелони келишувни қўллаб-қувватлашини айтган. Шунингдек, Лула Мелони унга савдо битими 10 кун ёки бир ой ичида маъқулланишига ишонтирганини қўшимча қилди.
Бироқ Рим италиялик фермерлар учун янада мустаҳкам кафолатлар хоҳлайди.
«Италия ҳукумати фермерлардан келаётган саволларга зарур жавоблар берилиши биланоқ келишувни имзолашга тайёр. Бу Европа Комиссияси қарорларига боғлиқ ва қисқа муддат ичида ҳал қилиниши мумкин



















