Қайд қилинишича, Фарғона политехника институти мансабдор шахслари 2019-2020 йиллар давомида 600 млн сўмдан ортиқ, жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизоми бузилишига йўл қўйиб, ўзларига ишониб топширилган 79,5 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.03.2021 йилда вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 184-1-моддаси 2-қисми, 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида қонунчиликка зид равишда қабул қилинган ҳужжатларга нисбатан 9та протест келтирилган, 9 нафар мансабдор ва масъул ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.

Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома 09.04.2021 йилда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи К.Алихўжаев иштирокида институтнинг барча профессор-ўқитувчилари, педагог ходимларининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган.