Dream City Development компанияси дунёнинг етакчи мутахассислари билан фаол ҳамкорлик қилади. Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази лойиҳасини амалга оширишда халқаро консалтинг экспертлар Knight Frank ва Cushman & Wakefield иштирок этмоқда. Экспертлар таҳлилига кўра Seoul Mun кўчмас мулки юқори даромад учун катта салоҳиятга эга ва бунга кўплаб омиллар сабабдир.
Пойтахт марказидаги жойлашув
Савдо ва дам олиш марказининг жойлашган жойи ташриф буюрувчиларнинг юқори фаол трафигини шакллантиришга ёрдам беради. Бу ерга пойтахтнинг исталган жойи, ҳатто олис қисмидан ҳам автомобиль ва жамоат транспортида осон ва тезда етиб келасиз. Лойиҳага ташриф буюрувчилар трафиги ҳисобга олинганда, атроф 5 километрдан ортиқ масофа инобатга олинган. Бу иккита аҳоли зич жойлашган туман ҳамда кўплаб ижтимоий ва бизнес объектларидир.

Савдо майдонининг янги формати
Cushman & Wakefield компаниясининг шериги, тадқиқот ва таҳлил департаменти раҳбари Денис Cоколовнинг фикрига кўра, пандемия даврида ҳаётнинг ўзгарувчан ҳақиқатларига мослашиш зарурати туфайли бу каби кўчмас мулк 2021 йилда энг истиқболли лойиҳага айланиши мумкин. Юқори сифатли замонавий савдо марказлари, айниқса, очиқ жойларга эга, террасали масканлар жозибали инвестиция вариантидир. Коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан кейин одамлар ўзларининг одатий ҳаёт тарзларига қайтганларидан сўнг бундай масканларга талаб кучаяди. Сой бўйидаги Seoul Mun фойдали таклиф ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир дўконнинг ўз кириш жойи бор, бинолар уч қаватли бўлиб, пиёдалар сайр йўлаклари билан боғланган.
Юқори даромадли объект
Мутахассисларнинг фикрига кўра, тижорат кўчмас мулк қиймати инқирозга қарамай ўсиб боради. Бозорда талаб ва таклиф ўртасида катта фарқ мавжуд. Тижорат объектларининг рентабеллиги биринчи навбатда бутун лойиҳанинг сифатига боғлиқ. Seoul Mun лойиҳасининг сифати юқори баҳоланган. Ва халқаро мукофотларга эришган. Лойиҳани қуришда минтақадаги етакчи компания қаторида халқаро компаниялар ҳам иштирок этмоқда. Лойиҳани амалга оширишда инновацион ёндашув уни ўзига хос, деб аташга имкон беради. Қурилишдаги қозиқ-анкер тизими, ишлатилган юқори технологик материаллар ва жараёнларга параллель ёндашиш, ресурслар ва вақтдан оқилона фойдаланишга имкон бермоқда.

Сармоялар учун қулай босқич















