Юнусобод тумани мактабгача таълим бўлими тумандаги боғчаларга канцтовар маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ўтказилган танловдан 432 млн сўмлик таклиф берган фирмани тушунарсиз сабабларга кўра чиқариб юбориб, айни шу буюртма бўйича 655 млн сўмлик таклиф берган фирмани танлаб олган. Иқтисод қилинмаган сумма қарийб – 223 млн сўм.

Таҳририятга мурожаат қилган “KANSLER” МЧЖ вакили давлат боғчаларига канцтовар етказиб бериш бўйича ўтказилган танловда ноҳақлик бўлганини таъкидлади.

Танлов ҳақида қисқача

2021 йил 26 март куни Юнусубод тумани мактабгача таълим бўлими dxarid.uzex.uz платформасида тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига канцелярия маҳсулотлари сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 763 млн 260 минг сўмлик танлов эълон қилади.

Танловда “GROCERY TRADING” МЧЖ 692 млн 268 минг сўмлик, “EKONOM MAX-TRADE” МЧЖ 723 млн 771 минг сўмлик ва “BARHAYOT HAMKOR BUSINESS” МЧЖ 655 млн 58 минг сўмлик таклифлар билан иштирок этади.

Танлов ўтказувчи комиссия юқоридагилар орасидан энг кам сумма таклиф қилган “BARHAYOT HAMKOR BUSINESS” МЧЖни ғолиб деб топади ва шу куннинг ўзида, яъни 2021 йил 8 апрел куни Юнусубод тумани мактабгача таълим бўлими билан “BARHAYOT HAMKOR BUSINESS” МЧЖ ўртасида умумий қиймати 655 млн 58 минг сўмлик товар етказиб бериш шартномаси тузилади.

“KANSLER” МЧЖнинг “ўйин”дан чиқарилиши

Мазкур танловда иштирок этиш мақсадида таклиф жўнатган бешинчи фирма– канцелярия маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланувчи “KANSLER” МЧЖ танловга бошқа иштирокчиларга қараганда анча кам – 432 млн сўмлик (!) таклиф жўнатган бўлса-да, фирманинг танловда иштироки рад этилади.

Юқорида тилга олинган танлов баённомасида ушбу фирма бир қатор маҳсулотларни шахсан ўзи ишлаб чиқармай, импорт қилиши, шу сабабли президентнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича 4812-сонли қарори