Ўзбекистон | 11:08 / 27.04.2021
1636
2 дақиқада ўқилади

Наманганда Австрия компанияси 8,9 млн евролик ижтимоий лойиҳани амалга оширади 

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Австрия давлатининг AME International GmbH (AME) компанияси директори Хайнс Мессинжер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу компания томонидан 20 дан ортиқ давлатда 80 дан зиёд лойиҳа амалга оширилган. Ҳозирда Наманган шаҳридаги Кардиология марказини жаҳоннинг энг илғор ускуналари билан жиҳозлаш, маҳаллий мутахассисларнинг тажриба алмашинуви, малакасини ошириш орқали кардиология ва кардиохирургия йўналишларида нафақат вилоятимиз, балки Фарғона водийсининг барча вилоятларига хизмат қилувчи янги даражага олиб чиқиш бўйича лойиҳани амалга ошириши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 8,9 млн евро бўлиб, юқори технологияли тиббий жиҳозларга асосланган ижтимоий лойиҳа ҳисобланади.

AME International GmbH (AME) компанияси электрон-саломатлик департаменти бошлиғи Олегас Ниаксу компания ва лойиҳа тўғрисида тақдимот қилди.

Вилоят ҳокими ўз навбатида ишбилармон ҳамкорларнинг Наманган вилоятида соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳасини юксак баҳолади ҳамда уни тезроқ бошлаш ва амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид