09:00 / 27.04.2021
9519
Реклама

Seoul Mun лойиҳасининг қурилиши янгиликлари

Dream City Development компанияси сув бўйидаги Seoul Mun лойиҳасида давом этаётган қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди.

Seoul Mun – бу Бўрижар канали бўйида қурилаётган савдо ва кўнгилочар марказ лойиҳаси. Унинг шимолий соҳили Сеул кўчаси, жануби эса Бобур кўчаси бўйлаб жойлашган. Seoul Mun ҳудудидаги сой бўйлаб уч қаватли дўкон, кафе, ресторан, супермаркет, болалар ва кўнгилочар жойлар ҳамда юзлаб хизмат кўрсатиш масканлари жойлашади.

Объект қурилиши 2019 йилнинг кузидан бошлаб олиб борилмоқда ва тез суръатлар билан фаол равишда давом этмоқда. Бугунги кунда қурилишнинг натижалари кўзга ташланмоқда. 4-блокда, жанубий қирғоқда, аллақачон биноларнинг учинчи қавати кўтарилган. Қўшни блокларда иккинчи қават қолипларини қуйиш учун ускуналар ўрнатиш ишлари якунланмоқда, биринчи қават устунларини мустаҳкамлаш ва бетонлаштириш деярли якунланди.

Девор ва пойдевор қозиқлари ва устунларининг бўғинларини изоляциялаш бўйича ишлар давом этмоқда. Ҳар бир майдон икки қават изоляция қилинган. Қўшимчалар зичлиги ва сифати текширилади. Шимолий соҳилда қазиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Айни пайтда 22 500 м³ дан ортиқ тупроқ олиб ташланди.

Dream City Development компанияси объектнинг фаол қурилиш босқичини инвесторларга капитал қўйиш учун энг фойдали давр ҳисоблайди. Бу фойдали таклифлар ва қулай тўлов шартлари вақти. Тижорат кўчмас мулкини 100% тўлов билан ёки муддатли тўловга харид қилишни мўлжаллаётганлар учун 27% гача чегирма мавжуд. Батафсил маълумот олиш учун компания сизни сотув офисига таклиф қилади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top