Олтиариқда ЙПХ инспектори ўрнатган йўл белгисини олиб ташлаган бир гуруҳ фуқароларга суд ҳукми ўқилди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида йўл-патруль инспектори ўрнатган йўл белгисини олиб ташлаган эркак ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Олтиариқ тумани «Муқимий» МФЙ ҳудудидан ўтган Марғилон йўли кўчасида содир бўлган. Инспектор мультирадар билан хизматни бошлашдан аввал йўлнинг ушбу ҳудуди радар назоратида эканини билдирувчи 5.43 йўл белгисини ўрнатган. Бироқ Х.Ш. исмли ҳайдовчи томонидан ушбу белги ўзбошимчалик билан олиб ташланган ва ҳайдовчи инспектор олдига бориб, унинг хизматига халал берган. Бундан ташқари, у яқин атрофдаги бошқа фуқаролар ва ЙПХ ходими ўртасида ўзаро низо келтириб чиқарган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 194- (атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш) ва 195-моддалари (атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этгани учун 3 нафар фуқарога 7 сутка ва яна 3 нафар фуқарога эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
13:23 / 18.12.2024
Олтиариқда бир уйда икки аёл билан эр-хотин бўлиб яшаган эркак озодликдан маҳрум қилинди
17:36 / 16.12.2024
Қишга сақланган узумлар
16:12 / 06.12.2024
Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун янги йўл белгиси жорий этилади
15:50 / 25.11.2024