Тўлқин Тўймуродович Атамуродов — Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тўлқин Атамуродов

Тўлқин Атамуродов 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда «Sun Yat-Sen» университетини (Хитой) тамомлаган.

Тўлқин Атамуродов мазкур лавозимга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

  • 2020 йил февралидан буён Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Ҳасанов 2021 йил апрель ойи бошида тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор чоғида ишдан олинган, президент шу куни ишдан олинган раҳбарлар давлат ишига қайтарилмаслигини маълум қилганди.

Нодир Эркаев — вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Нодир Эркаев

Нодир Эркаев 1971 йилда Чироқчи туманида туғилган. 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Мазкур тайинловгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У бу лавозимда 2019 йил октябридан буён ишлаган ва 2021 йил апрель ойи бошида тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор чоғида ишдан олинган Ўткир Бўтаев ўрнида иш бошлади.