Самарқандда танишини 1 000 долларга сотаётган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида танишига Туркиядан иш топиб беришни ваъда бериб, уни 1 000 АҚШ долларига бошқа бир шахсга сотаётган эркак ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил апрель ойининг бошларида 28 ёшли А.Ҳалим таниши 37 ёшли И.Орзигулдан Туркия давлатида шаҳвоний мақсадларда фойдаланишни ният қилган ва алдов йўли билан унинг ишончига кирган. Унга Туркиядан яхши иш топиб бериши ва у ерга кетишида ҳам ёрдам беришини ваъда қилиб, унга тегишли фуқаролик паспортини эгаллаб олган.
Сўнг И.Орзигулни фуқаро С.га 1 000 доллар эвазига сотишга келишган. 2021 йил 27 апрель куни соат 22:00ларда Паст Дарғом тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган кафелардан бирида фуқаро С. билан савдолашиб, 1 000 доллардан 800 долларини олаётган вақтида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва Паст Дарғом тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ҳалимга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024