17:34 / 02.05.2021
20442

Видео: Шомуродов «Женоа» сафида навбатдаги голини урди

Италия А Серияси 34-тури доирасида «Женоа» Римда «Лацио» меҳмони бўлди.

Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган баҳс шиддатли ва голларга бой ўтди. 7та гол кузатилган «Олимпико» стадионидаги ўйинда «Лацио» Генуя клубини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин давомида меҳмонлар сафидаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлган Элдор Шомуродов 81-дақиқада жарима майдонига ёриб кириб, ҳисобни 4:3га етказди. Аммо бу гол меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қололмади.

Қайд этиш жоиз, Элдор Шомуродов Римдаги голи билан кетма-кет 2-ўйиндаги 2-голини киритди. Бу унинг А Сериядаги 5-голига айланди.

Ғалаба эвазига «Лацио» очколари сонини 64тага етказиб, 5-ўриндаги «Ювентус» билан фарқни 2 очкогача қисқартирди. «Женоа» эса 36 очко билан 13-ўринда қолди.

А Серия. 34-тур
Лацио – Женоа 4:3
Голлар
: 1:0 – 30 Корреа, 2:0 – 43, пенальти Иммобиле, 2:1 – 47, автогол Марушич, 3:1 – 48 Луис Альберто, 4:1 – 56 Корреа, 4:2 – 80, пенальти Скамакка, 4:3 – 81 Шомуродов.
Лацио – Рейна, Лаццари, Худт, Раду, Марушич, Лейва (Катальди, 57), Луис Альберто (Пароло, 82), Милинкович-Савич (Акпа-Акпро, 82), Лулич (Фарес, 67), Корреа (Перейра, 83), Иммобиле.
Женоа – Перин, Гольданига, Масьелло, Бираски, Дзаппакоста (Кассата, 69), Зайц (Пьяца, 46), Радованович (Гильоне, 46), Стротман (Ровелла, 52), Бадель, Элдор Шомуродов, Дестро (Скамакка, 46).

Top