Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбия шаҳарларига солиқ ислоҳотига қарши ўтаётган намойишлар сабабли қўшинлар киритилади
Колумбия президенти Иван Дуке солиқ ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтаётган шаҳарларга армия кучларини йўллашини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар фуқаролар хавфсизлигига хатарлар бор бўлган жойларда ҳаракат қилади.
Колумбиядаги солиқ ислоҳоти давлат бюджетини қўшимча 6,8 млрд долларга тўлдиришни кўзда тутган. Бунинг учун ҚҚСни кенгроқ қўллаш, қўшимча йиғимлар киритиш, аҳолининг 2,4 млн песодан (660 доллар) юқорироқ барча даромадларига солиқ солиш таклиф қилинган. Бу эса мамлакатда норозиликларга олиб келган. Улар бораётган 2 ҳафта давомида полициянинг 200дан кўпроқ ходими жабрланган, 200га яқин киши қўлга олинган. ОАВда полиция ва намойишчилар орасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар борлиги маълум қилинмоқда. Норозиликлар сабабли 1 май куни Колумбия президенти ислоҳот лойиҳасига ўзгартиришлар киритишни буюрган.