Арманистон парламенти махсус йиғилишида бош вазирликка ягона номзод Никол Пашинянни ушбу лавозимга сайламади.

Хабар қилинишича, ҳукмрон "Мой шаг" фракцияси овоз беришда бетараф қолган, "Процветающая Армения" мухолифатчи фракцияси йиғилишда қатнашмаган, "Светлая Армения" мухолифатчи фракцияси унга қарши овоз берган.

Овоз бериш жараёни парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказиш мақсадида ташкиллаштирилганди.

Арманистон парламентида овоз беришнинг иккинчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян апрел охирларида истеъфо берганди.