Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобил йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.
Бунда:
- 6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобил йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;
- 7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобил йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;
- 8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия захиралар коллежи автомобил йўлида транспорт ҳаракати чекланади.
















