10 май, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 7 май, жума кунига нисбатан 18 сўмга қимматлашиб, 10,511.84 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

3 май, душанба кунидаги кўтарилишдан (13 сўмга қимматлаб, 10,523 сўмни ташкил қилганди) сўнг, ҳафта давомида курс тушиш кўрсаткичини намоён қилиб келди.

4 майдан бошлаб нафақат доллар, балки евро, фунт, иена, юан, рубл ва тенге ҳам арзонлади.

3-7 май оралиғида доллар курси 30 сўмга арзонлади ва 7 май ҳолатига кўра, бир доллар 10,493 сўмни ташкил қилди.

  • Эслатиб ўтамиз, расмий курс – валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун амал қилади.
  • Марказий банк валюталарни расмий курсда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Тижорат банкларидаги валюталар курси расмий курсдан фарқ қилиши мумкин.