Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида савдо дўкони омборига ўғри тушди
«Дарвозатутак» МФЙ ҳудудида жойлашган «Артел» номли савдо дўконига ўғри тушган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, 2021 йил 3 май куни номаълум шахслар Қарши шаҳар «Дарвозатутак» МФЙ ҳудудида жойлашган «Артел» номли савдо дўкони омборхонасига кириб, 3.200.000 сўмлик 3 дона «Артел» ва 1 дона 4.200.000 сўмлик «Авалон» русумли совутгичлар ҳамда 1 дона 32 дюмли «Артел» русумли телевизорни ўғирлаб кетган.
Қарши шаҳар «Қиличбек-қўрғонча» МФЙда яшовчи К.Т. ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ ва профилактика хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг «Қарлиқбоғот» МФЙда яшовчи З.А. содир этилганлиги аниқлангани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 05.03.2026
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
09:33 / 15.06.2025
Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди
15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
16:36 / 20.12.2024