Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тимур Бекмамбетов йирик хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистонга жалб қилишга ёрдам беради
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетовни қабул қилди.
Тимур Бекмамбетов Ўзбекистонга ташрифида туризм соҳаси ривожи учун киритилган инвестициялар натижалари яққол кўзга ташланганини таъкидлаб, мамлакатнинг сайёҳлик ва меҳмондорчилик йўналишидаги ўзгаришларни юқори баҳолади. Шунингдек, у ўзбек халқининг бағрикенглиги ва оқкўнгиллигини алоҳида қайд этиб, бу жиҳатларни фильмларда акс эттириш лозимлигига урғу берди. Кинорежиссёр «дўстлик поезди»ни ташкил қилишни таклиф қилди, унинг фикрича, бу барча санъат намояндаларини янада бирлаштиради.
Томонлар Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашишди. Фильмлар, сериаллар ва бошқа кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берувчи мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси: Марко Полонинг ёки Гонсалес де Клавихонинг Марказий Осиёга саёҳатлари алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби улуғ олимлар ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб ўтилди. Амир Темур, Мангуберди каби тарихий шахслар тақдири ҳамда Кушон империяси орқали минтақанинг бой тарихини кўрсатиб бериш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Хўжа Насриддин каби халқ қаҳрамонларини ҳам эътибордан четда қолдирилмаслиги қўшимча қилинди.
Меҳмон республиканинг юқори туристик салоҳияти, буюк қаҳрамонлар образлари, тарих ва табиий кинолокацияларни инобатга олиб, йирик кинокомпанияларни жалб қилишга туртки берувчи қатор ташаббусларни таклиф қилди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025