Жамият | 13:56 / 11.05.2021
4878
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ва унинг қизи йўл-транспорт ҳодисаси туфайли вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва унинг қизи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 4 май куни соат 5:30 ларда Миришкор туманидан оиласи билан «Нексия» машинасида Тошкентга қараб йўлга чиққан ҳайдовчи 4Р 90 Қарши-Бешкент-Касби-Косон автомобиль йўлининг Қарши тумани Қовчин қишлоғидан ўтувчи 16-километрида бошқарувни йўқотган ва машина дарахтга урилган.

Оқибатда ҳайдовчи ва унинг 5 ёшли қизи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Турмуш ўртоғи ва ўғли эса шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотишига унинг чарчоқ туфайли ухлаб қолгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, машина жуда катта тезликда ҳаракатланган.

Мавзуга оид