Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо секторида тинчлик сулҳи тузиш тўғрисидаги таклифни рад этди
Исроил ҳарбий операцияларини якунламагунича сулҳ тузишни рад этган. Бундан ташқари, Ғазо секторида тинчлик ўрнатишда Қоҳиранинг воситачилик қилишига рози бўлмаган.
Миср Ғазо секторида узоқ муддатли сулҳ эълон қилиш таклифи билан чиқди, аммо Исроил бу таклифни рад этди, деб хабар берди AP.
Қайд этилишича, мисрлик музокарачилар дастлаб ҲАМАС етакчилари билан учрашган, сўнгра Тел-Авивда исроилликлар билан музокара ўтказган.
Агентликнинг хабарига кўра, Миср Исроилга бир йиллик сулҳ тузиш ва сулҳни Қоҳира назорат қилиши бўйича таклиф билан чиққан.
Al Arabiya нашрининг ёзишича, Исроил ҳарбий операцияларини якунламагунича сулҳ тузишни рад этган. Бундан ташқари, Ғазо секторида тинчлик ўрнатишда Қоҳиранинг воситачилик қилишига рози бўлмаган.
Исроил ва Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ва «Ислом жиҳоди» ҳаракатлари ўртасидаги навбатдаги ихтилоф 10 май куни бошланди. ҲАМАС Исроилга ултиматум қўйиб, Қуддусдаги Масжидул Ақсо атрофидаги ҳудудлар ва Шайх Жарроҳ даҳасидан хавфсизлик кучларини олиб чиқишни талаб қилган, йўқса уруш бошлаш билан таҳдид қилган. Бундан аввалроқ ушбу ҳудудларда Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Уларнинг бошланишига Исроилнинг Шайх Жарроҳдан фаластинлик оилаларни чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган.