Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги мактабнинг 9 нафар битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга кирди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилида мазкур мактабни 118 нафар ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 25 нафари 5,5 баллдан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган.

Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида Webster University, TEAM University, MDIS Tashkent, Westminster International University in Tashkent, Полшадаги Vistula University, INHA университети, Тошкентдаги Bucheon университети, Россия президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси бор.
“Ўқувчиларни муваффақият билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилаймиз”, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026