Озарбойжон Арманистон билан чегарадаги кескинлик ортида ҳарбий машғулотлар бошлади
Ҳарбий машғулотлар 20 майгача давом этади, уларда 15 мингга яқин ҳарбий қатнашади.

Фото: wwwmodgovaz / Facebook
Озарбойжонда Арманистон билан чегарадаги кескинлик ортида ҳарбий машғулотлар бошланди. Машғулотларда 15 минг ҳарбийдан ташқари, 300та зирҳли техника, 400га яқин ракета-артиллерия қурилмаси, ялпи ўт очиш реактив тизимлари, миномётлар ва танкларга қарши воситалар, 50тага яқин самолёт, вертолёт ва дронлар иштирок этади.
Хабарда таъкидланишича, машғулотларда асосий эътибор Бокуда Арманистон билан Тоғли Қорабоғда 2020 йил кузида юз берган ихтилофда тўпланган жанговар тажриба ҳисобга олиниб, қўшинларни бошқариш, уларни жанговар шайлик ҳолатига келтириш ва қайта гуруҳлашга қаратилади.
Озарбойжон машғулотлар ўтказишини 12 майда эълон қилган. Шу куни Арманистон озарбойжонлик ҳарбийлар «чегарани аниқлаштириб олиш» важи остида Арманистон чегараолди ҳудудларидан бирида муайян ишларни амалга оширишга уринганини маълум қилган. Ушбу ишлар арман ҳарбийлари аралашувидан кейин тўхтатилган. Ереваннинг таъкидлашича, 13 май куни Озарбойжон ҳарбийлари Варденис (Гегаргуник области) ва Сисиан (Сюник области) шаҳарлари яқинидаги чегара орқали Арманистонга киришга уринган.
Арманистон бош вазири вазифасини бажараётган Никол Пашинян ушбу ҳодисаларни мамлакат суверенитетига раҳна солиш деб атаган. Унинг айтишича, озарбойжонлик ҳарбийлар Арманистон ҳудудига 3,5 км ичкари кириб, Севлич кўлини ўраб олмоқчи бўлган. Пашинян Бокуни низо чиқаришга уринишда айблаб, 14 май куни Россиядан ҳарбий ёрдам сўраган.
Ўз навбатида, Озарбойжон Ереваннинг муносабатини ноўрин деб атаб, Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича 2020 йил ноябрда тузилган баёнотга кўра, Арманистон билан чегарадош Келбажар ва Лочин туманларида чегара қўшинларини жойлаштириш жараёни бораётганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тоза энергия тарғиботи: Sungrow Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқда
Жамият | 19:00
-
Миграция агентлиги пул йиғиш акцияларини ўтказаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Жамият | 18:55
-
Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин
Жаҳон | 18:55
-
Стадионда жанжал «уюштирган» шоу-бизнес вакилларига маъмурий баённома тузилиб, иш судга юборилди — ИИББ
Спорт | 18:47
Мавзуга оид

15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

21:04 / 02.05.2025