10:50 / 17.05.2021
7499

Автомобиль йўллари қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.

Қарор билан:

  • Шуҳрат Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб;
  • Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб;
  • Обид Одилов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари — бош муҳандис этиб тайинланди.
Top