Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян Озарбойжон билан чегарадаги вазиятни инқирозли деб атади
Пашиняннинг таъкидлашича, агарда вужудга келган вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, "у ҳолда ҳарбий-сиёсий механизмлар қўлланилиши лозим".
Арманистон ҳудудига Озарбойжон ҳарбийлари киритилганидан сўнг юзага келган вазиятни бартараф этиш бўйича музокаралар 19 майдан давом этади, деди Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян.
"Кеча тунгача музокаралар ўтказилди, чоршанба куни музокаралар давом этади. Музокараларда битта мавзу кўрилади – Арманистон ҳудудидан Озарбойжон ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш. Ҳозирда вазиятни инқирозли деб баҳолаймиз, чунки бу Арманистон суверенитети, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлигига хавф солади", – деди Пашинян.
Унинг таъкидлашича, агарда вужудга келган вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, "у ҳолда ҳарбий-сиёсий механизмлар қўлланилиши лозим".
12 май куни Арманистоннинг Сюник области Горис шаҳри ҳокимияти Озарбойжон ҳарбийлари давлат чегарасини бузгани ҳақида хабар қилганди.
Ўз навбатида Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги Арманистон ҳукуматини вазиятдан сайловолди мақсадларида фойдаланмасликка чақирди.
Мавзуга оид
08:44
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026