Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижоннинг икки туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди
Андижон вилояти Хонобод ва Бўстон туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.К. фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, Хўжаобод туманида боғдорчилик учун ажратилган 0,8 гектар ер майдонидан бир қисмини танишлари орқали турар жой қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро С.О. ва бошқалар 6 нафар фуқаронинг ишончига кириб, “A.” МЧЖга тегишли ер майдонининг бир қисмини 1 йил муддатга сабзавот ва полиз экинлари экиш учун ажратиб беришга ваъда бериб, эвазига уларнинг 43,8 млн сўм ва 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
14:02 / 20.01.2026
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
10:08 / 20.01.2026
Немисларнинг учдан икки қисми федерал ерлар сони қисқаришига қарши
08:50 / 25.12.2025