Ўзбекистон | 09:13 / 20.05.2021
4665
2 дақиқада ўқилади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори тайинланди

Умид Обидхўжаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

У.Обидхўжаев 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кэйо университети магистратура босқичини ҳамда 2017 йилда Кэйо университети докторантура босқичини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.

У 2014–2016 йилларда Японияда Осиё тараққиёт банки институтининг инфраструктура инвестициялари бўйича илмий ходим, 2017–2018 йилларда Осиё тараққиёт банкининг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги инфратузилма инвестицияларини баҳолаш институти лойиҳаси бўйича маслаҳатчиси, 2018–2019 йилларда Япониядаги Кэйо университетида иқтисодиёт бўйича илмий ходим лавозимида фаолият юритган.

2019 йилда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажариб, тайинловга қадар Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти