Маълум бўлишича, шер боласини сақлаётган хонадон эгалари ҳайвонларни сақлашга оид тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Шундан сўнг Фарғона вилояти Экология бошқармасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари, Қўқон шаҳар инспекторлари томонидан шер боласи Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилган. Шер боласи алоҳида махсус тайёрланган қафасга жойлаштирилиб, далолатнома расмийлаштирилган. 
    
Аввалроқ Kun.uz’да шер боласи ҳақида лавҳа берилган эди.