Жаҳон | 17:34 / 20.05.2021
14498
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Путинга таъриф беришдан бош тортди

Ўз навбатида, Путин ҳам Украина президентига таъриф беришни истамади.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга таъриф беришни рад этди. У матбуот анжуманида «баландпарвоз баёнотлар билан низо чуқурлашишига» сабабчи бўлса, ўзини кечирмаслигини айтди.

«Путин ҳақида ўйлашга вақтим йўқ. Мен фақат урушни тугатадиган учрашув тўғрисида ўйлаяпман. Шунинг учун Россия президентига таъриф беришга эҳтиёткорлик билан ёндашаман», — деди Зеленский полшалик журналистнинг «Путин тўғрисида қандай фикрдасиз?» деган саволига жавобан.

Ўз навбатида, Путин ҳам Украина президентига таъриф беришни истамади.

«Бундай саволларга жавоб беришдан доим қочаман. Эътибор берган бўлсангиз, лавозимини тарк этган собиқ давлат раҳбарларига ҳам асло таъриф бермайман», — деди у.

Мавзуга оид