Ўзбекистон | 13:56 / 21.05.2021
3666
2 дақиқада ўқилади

Боғдодлик ўқитувчи МДҲнинг энг яхши ёш олими бўлди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманилик Равшанжон Абдуллаев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг энг яхши ёш олими бўлди, дея хабар бермоқда Боғдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.  

Таъкидланишича, ёш олим Абдуллаев Равшанжон Иномжон ўғли Боғдод туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб боради. У Қозоғистон Республикасининг Нурсултон шаҳрида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021" халқаро танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган. 14 та мамлакат тарихчилари орасида тарих фани йўналишида биринчи ўринни эгаллаган Равшанжон Абдуллаевга биринчи даражали диплом ва олтин медаль топширилган. 

Маълумот учун, Р.Абдуллаев ҳозирда Қўқон давлат педагогика институтининг 2 босқич магистранти ҳисобланади. Унинг иккита ўқув қўлланмаси чоп этилган. 50 дан ортиқ мақолалари халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари нашрларида ёритилган.

Аввалроқ, вилоятда ўтаётган «Оналарга эҳтиром» фестивали доирасида боғдодлик ака-укалар онасига янги хонадон совға қилишганлиги хақида хабар берилган эди

Мавзуга оид