Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2021
7988
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun савдо-кўнгилочар маркази қурилиши жараёнлари

Dream City Development компанияси Seoul Mun йирик савдо ва кўнгилочар марказининг қурилишидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Ўтган йилнинг сентябр ойида компания пойтахт марказида янги лойиҳани қурилиш ишларини бошлади. Улкан ва кенг кўлами Seoul Mun савдо-кўнгилочар маркази тадбиркорларга Бўрижар канали бўйлаб 22000 квадрат метр майдонда савдо жойларини таклиф этади. Лойиҳа икки соҳилда уч қаватли қилиб бунёд этилади. Объектнинг умумий майдони 40000 квадрат метрни ташкил қилади. Тижорат маркази 13 дан 1000 квадрат метргача бўлган жойлардан иборат.

Очиқ майдон лойиҳанинг асосий ажралиб турадиган хусусиятларидан бири ҳисобланади. Бир неча ой давомида бу ерда қирғоқнинг турли баландликдаги сатҳларини жипслаш, шунингдек тупроқ қатламларини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу вақт мобайнида пойдеворни мустаҳкамлаш ва қуйиш, деворларни ўрнатиш ва жанубий соҳилда ҳар бирининг баландлиги 6,5 м бўлган учта қаватни кўтариш жараёнлари амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда ушбу блокларда турли босқичларда деворларни, устунлар ва томларни мустаҳкамлаш ва бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган ойда қурилиш ишларига 300 тоннадан ортиқ арматура ва 2000 м³ бетон ишлатилди. Жараёнда метро, кўприклар ва бошқа ер ости иншоотларини қуриш учун ишлатиладиган мустаҳкам, совуққа ва намликка чидамли М450 маркали бетондан фойдаланилмоқда.

Лойиҳанинг шимолий қирғоғида тупроқ ишлари олиб борилмоқда. Май ойида майдондан 20200 м³ тупроқ олиб ташланди. Энди мутахассислар тупроқ қатламларини тайёрлаш ва мустаҳкамлаш ишларига киришадилар. Лойиҳанинг фаол қурилиш босқичида компания савдо ва кўнгилочар марказида тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш учун қулай шартларни таклиф этади.

Ҳозирги вақтда тижорат биноларининг 70% дан ортиғи сотилган. Seoul Mun'да нафақат бизнесингизни бошлашингиз мумкин, балки узоқ муддатли ижара шаклида пассив даромад олиш имкониятини берадиган кўчмас мулк ҳам ҳисобланади.

Seoul Mun – тижорат кўчмас мулкига фойдали сармоялар учун юзлаб вариантларни тақдим этади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Таshkent City ХИМ

Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл 

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид