Тошкент шаҳрида ёшлар учун “Тошкентда беш ташаббус” тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00дан 00:00гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади: 

  • Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;
  • Мустақиллик шоҳкўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.