Бу – хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарорида белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан, 2022/23 ўқув йилидан бошлаб, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМлар битирувчилари давлат аттестация имтиҳонларини топширишдан ташқари, миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимларида ҳам имтиҳон топширади.
Бунда битирувчиларнинг имтиҳон топшириш харажатлари ОТМ зиммасида бўлади.
2022/23 ўқув йилидан бошлаб, ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
Ушбу қарорга доир бошқа хабарлар:
Чет тилларига ихтисослашган 207 та мактаб ташкил этилади
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди
Сертификатга эга чет тили ўқитувчиларининг маоши оширилади
Давлат органларида чет тили дарслари йўлга қўйилади. Тил билган ходимларга устама тўланади
Қишлоқларда тил ўргатувчи ўқув марказлари очиш учун 50 млн сўмгача субсидия берилади








