"20 май куни Сюник областидаги Қора кўл ҳудудида содир бўлган муштлашув оқибатида жароҳатланганлар бор, улар ўрта ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилди", - деб хабар берди Интерфакс Арманистон мудофаа вазирлигига таяниб.

Арманистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 11 нафар арман аскарлари шифохонага ётқизилган.

12-13 май кунлари Озарбойжон армияси бўлинмалари Сюник ва Гегаркуник областларидан Арманистон ҳудудига киргани хабар қилинди. Арманистон бу масала бўйича коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилган.