Бугун, 22 май куни Тошкентда «MAKON Marketing Forum 2021» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Украина, Грузия экспертлари ўз шахсий тажрибалари ва бизнес учун мураккаб вақтда ўз ишларини қандай ривожлантириш бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашди.
«Форумнинг асосий вазифаси – йилда бир марта реал тажриба ва билимларга эга маҳаллий ва хорижий маърузачилар ўз реал кейслари, ўтган йилдаги кузатувларини бизнинг энг фаол маркетологларимиз ва тадбиркорларимиз билан баҳам кўришлари учун профессионал майдон яратиш», – деди Миллий маркетинг маркази раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.
Форумда маърузачилар чиқишлари «MAKON Marketing» YouTube-канали орқали жонли эфирга узатиб борилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Миллий маркетинг маркази ўтган тадбир якунида IV «2020 йил бренди» мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тўртинчи йилдирки, Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли маркетинги учун ўтган йил давомидаги энг фаол компания ва ташкилотлар «Йил бренди» соврини билан тақдирланиб келмоқда. Ғолиблар истеъмолчилар ва экспертлар орасида тўпланган овозлар асосида аниқланади.
Kun.uz сайти тўртинчи марта «Янгиликлар – интернет сайтлари» тоифасида истеъмолчилар талқинига кўра «Йил бренди» номинациясида ғолиб деб топилди.
Ушбу номинациянинг форум экспертлари талқинидаги ғолиби дея Gazeta.uz сайти эътироф этилди.
Овозга қўйилган брендлар 24 хил тоифага ажратилган. Истеъмолчилар ўртасидаги овоз бериш 16 апрелдан 14 майгача Telegram-ботда ўтказилиб, унда 200 мингдан зиёд истеъмолчи қатнашди. Параллел равишда Миллий маркетинг маркази ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида ўтган сўровда эса 160дан зиёд респондент иштирок этди.
Ўзбекистонда 2020 йил брендлари
Энергетик ичимликлар
Истеъмолчилар танлови: FLASH
Экспертлар танлови: ADRENALIN RUSH
Ширин-газланган ичимликлар
Истеъмолчилар танлови: Coca Cola
Экспертлар танлови: Coca Cola
Минерал ичимлик суви















