Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокенгаш Беларус авиакомпанияларига Евроиттифоққа парвоз қилишни тақиқлади
Европа кенгаши Ryanair самолётининг Беларусга мажбуран қўндирилгани ва мухолиф журналист Роман Протасевич ҳамда унинг таниши София Сапега ҳибсга олинганини қоралайди. Бу ҳақда Европа кенгаши саммити якунлари бўйича баёнотда айтилган.
Европа кенгаши ЕИдан бўлган авиакомпанияларни Беларус ҳудуди бўйлаб парвозлардан воз кечишга чақирди, шунингдек, ЕИга аъзо давлатлар ҳукуматларига Беларус авиакомпанияларининг Евроиттифоққа парвозларини тақиқлаш ва Беларус ҳокимиятига қарши янги санкцияларни жорий этиш тўғрисида кўрсатма берди.
Бундан ташқари, Еврокенгаш Протасевич ва Сапеганинг зудлик билан озод қилиниши ҳамда Ryanair самолётининг мажбурий равишда қўниши ҳолати Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан текширувдан ўтказилишини талаб қилди.
23 май куни Беларус ҳукумати Ryanair авиакомпанияси рейси экипажини Афинадан Вилнюсга парвоз қилган самолётни Минскка қўндиришга мажбур қилди. Қўниш жараёнидан кейин рейснинг икки йўловчиси - Роман Протасевич ва София Сапега ҳибсга олинган.
Беларус ҳукумати Минск аэропортига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати номидан юборилган, Ryanair рейси бортида бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди. ҲАМАС бу хабарга алоқаси йўқлигини билдирди.
Ryanair рейси фавқулодда қўндирилганидан сўнг, Европа давлатлари Беларусдан парвозларни қабул қилишни рад этишни, Европа авиакомпаниялари эса Беларус ҳаво ҳудудини кесиб ўтишдан бош торта бошлади.
Беларусда Протасевичга қарши бир нечта жиноий иш, шу жумладан оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш бўйича қўзғатилган. 24 май куни Беларуснинг ҳукуматга яқин телеграм-канали Протасевич айбига иқрор бўлгани акс этган видеони эълон қилди.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026