Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида ўтган 4 ойда судлар томонидан 317 нафар масъулиятсиз отага чора кўрилди
Фото: KUN.UZ
Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 4 ойи мобайнида судлар томонидан 317 нафар масъулиятсиз отага нисбатан чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши бўйича қарздор М.Х. ундирувчи Ш.М.га 52 миллион 105 минг сўм, қарздор М.Ҳ. ундирувчи Н.А.га 39 миллион 774 минг сўм, қарздор Н.Н. ундирувчи С.И.га 20 миллион 476 минг сўм қарздорлигини тўламасдан келган. Фарзанди таъминотига бефарқ бўлган масъулиятсиз оталардан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмагани сабабли уларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг қарори билан қарздор оталарга нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025