Чунки, бу тушунчалар юқорида қайд этилган ҳар икки тарафга бирдай тўғри келиши учун уларнинг ҳар иккисида ҳам бир хил манфаат, бир хил эҳтиёж бўлиши керак. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Улар турлича... Бири ишини қилиши, иккинчиси назоратини олиб бориши керак.

Дунё ҳам шу принципга қурилган. Яъни уни манфаат бирлаштиради. Ундаги мамлакатлар ўзаро манфаатлар асосида яшайди, ўз тараққиётини кўзлаб ҳамкорлик қилади. Хуллас, дунёдаги давлатларнинг ўзаро муносабатида, манфаатдорлик ёки катта давлат, корпорация ва гегагуруҳлар, ўз таъсирига эга йирик, массмедияларнинг кичик давлатлар устидан ўз манфаатларини амалга оширишга асосланган яширин муносабати ётади.

Демак, «манфаат» деган тушунча дунёни вайрон қилмаслиги, шунингдек, инсонни ҳам бузмаслиги учун инсониятнинг буюк кашфиётларидан бири бўлган – «одоб-ахлоқ қоидалари ва қонунлар» ўз вазифасини бажариши керак.

Бажаргандаки, ақл билан бажарилиши ҳам жуда муҳим.

Албатта, бу вазифани адо этиш турли даврларда турлича номланган. Ҳозирда у судлов, суд ҳокимияти деб номланади.

Судларнинг зиммасида бўлган бу вазифани амалга ошириш жараёни, уни амалга ошириш якуни юзасидан ҳар ким ўз нуқтаи назари, фикри, муносабатини билдириши мумкин.

Отабек Сатторий иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. У бир неча ҳолатда айбдор деб топилди. Бошқа бир ҳолатда унга қўйилган айб ўз исботини топмагани асосида рад этилди. Ушбу суд ҳукмига нисбатан апелляция, кассация шикояти бериш, протест киритиш ҳуқуқ ва ваколати мавжудлигини барчамиз яхши биламиз.

Мен тўхталмоқчи бўлган масала эса, бундан анча муҳим ҳамда юклироқ.

Бу масала – «манфаат» масаласи. Яъни тама аралашган ҳолат, манфаатдорлик бўлиши мумкин бўлган ҳолат. Бироқ, ҳозирги ҳолатда суд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унга муносабат билдириш ноўрин...

Агар фикрларимни бугун ижтимоий тармоқлар, ОАВ, кенг жамоатчилик, халқаро жамоатчилик билдираётган фикр ва қарашлар қаторида бир муносабат деб ҳисобласак, аслида, қайд этиб ўтилган блогер катта бир мавқега эга бир шахс эмас, оламшумул бир муаммони ҳам олиб чиққани йўқ...

Лекин, постнинг кириш қисмида баён этганимдек, дунёни манфаат бошқаради. Охир-оқибат ақлли бошқарувга бутун дунё илғор давлатлари ўтганини, яъни бу бошқарув ҳокимиятида халқ ўрни муҳимлиги, ақл билан иш тутиш, чуқур мулоҳаза, ақллар беллашуви даврида яшаётганлигимизни ҳар дақиқа уйғоқ ақл, босиқ аниқ-тиниқ, соддаликка, ортиқча ҳис-туйғу, ва энг асосийси, асоссизликка асосланмаган фикр лозимлигини англаб туришимиз ҳар ҳолда хайрлидир.