Локдаун 1 июндан амал қила бошлайди ва 14 кун давом этади. Бу вақт давомида иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан ташқари барчаси вақтинча фаолият юритмайди.
Малайзияда охирги суткада кунлик касалланишлар сони 8,2 мингдан ошди. Бу эса пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳишам Абдулла шифохоналарнинг интенсив даволаш бўлимлари беморлар билан 90 фоизга тўлганини маълум қилган.
Малайзияда илк бор локдаун 2020 йил март ойидан майигача киритилганди. Бундан ташқари, мамлакатда жорий йилнинг 22 январидан 5 мартигача ижтимоий чекловлар амал қилган. Ўшанда ҳукумат чекловлар эвазига ўртача кунлик касалланишлар сонини 3 минггача туширишга муваффақ бўлган.













