Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 60-халқаро гуллар фестивалининг якуний тадбири ўтказилди, совриндорлар тақдирланди
«Афсоналар водийси» тематик парки амфитеатрида гуллар фестивали якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан аввал вилоят ҳокими оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.
«Гуллар фестивалига ҳафта давомида тахминан 300 мингдан ортиқ меҳмон келади, дея кутган эдик, волонтёрлар орқали аниқладикки, бир кунда ўртача 120 мингдан ортиқ меҳмон келди. Ҳар куни 1,5 мингдан ортиқ чет эллик меҳмонлар келишди. Бу фестивал вилоятимизнинг туризм салоҳияти янада ривожланишига катта ҳисса қўшди», – дейди вилоят раҳбари.
Тантанали маросим давомида халқаро гуллар фестивалини ёритишдаги жонбозлиги учун бир гуруҳ ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар тақдирланди.

Шунингдек, фестивалдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси жамоалари эътироф этилди.
Бундан ташқари, гуллар фестивалининг бир қатор номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, пул мукофоти топширилди.

Ташкилотлар ва бошқармалар ўртасида ғолиблик Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармасига насиб этди. Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси эса «Автопарадда энг яхши гулга безатилган автомашина» учун машинага эга бўлди.

Гулчи Обидхон Қодиров «Энг яхши дизайнер гулчи» дея эътироф этилди.
«Декабр ойидан бошлаб тинмай меҳнат қилдик, боғдаги экилган гулларнинг 70 фоизини етиштириб бердик. Мана меҳнатимиз бесамар кетмади, бош совринларнинг бирига эга бўлдик», — дейди гулчи.
Мавзуга оид
08:56 / 16.05.2026
Наманганда 5 млн туп гул билан фестивалга тайёргарлик кўрилмоқда
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
09:22 / 03.05.2026
Тошкент марказидаги айрим кўчаларнинг бир қисми 11 майгача ёпилди
14:44 / 08.04.2024