1–3 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Алишер Навоий кутубхонаси олдидаги майдонда «Гуллар фестивали» бўлиб ўтмоқда. Расмийларга кўра, фестиваль доирасида ҳудудни безатиш учун 2,5 млндан ортиқ гул ва буталар, шунингдек кесилган гул ва кустарниклардан иборат декоратив ландшафтлардан фойдаланилган.

Шунингдек, фестиваль майдонида махсус равишда жойлаштирилган гул туннеллари, осма гуллар ва инсталляциялар: 10 мингга яқин дарахт ва буталар, ёзги гулли композициялар ва фото-зоналар мавжуд.

Майдонда шунингдек, гул билан безатилган «Чойнак ва пиёла» кўринишидаги композиция, марказда эса «Мустақиллик монументи» шаклидаги гуллардан ясалган композициялар ўрин олган.

Фестивалда гуллар билан безатилган динозаврлар шаклидаги элементлар, гигант капалак, рангбаранг товус, 2 та арава, классик кичик автомобиллар ва 18 метрли самолёт меҳмонларни ўзига жалб этади.